FB_IMG_1628004236896

ТОП-100 ТАЛИКДА БИРИНЧИЛИКНИ ЭГАЛЛАГАН IT ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

“Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасида иштирок этиб, натижага кўра республика Топ-100 талигида биринчиликни қўлга киритган 22 нафар информатика фани ўқитувчилари Навоий вилоят ҳокими К.Турсунов томонидан тақдирланди. Бугун вилоят ҳокимлиги расмий қабул залида вилоятнинг ҳудудларидан жам бўлган ўқитувчилар вилоят ҳокимлиги ташаккурномаси ҳамда 4 900 000 сўм пул билан мукофотланди.

Вилоят раҳбари ўқитувчиларни фидоий ва самарали меҳнатлари эвазига республикада етакчи бўлганлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Навоий вилоятида таълим сифати ва мазмунининг юқори даражада ташкил этилгани натижасида 359 та умумтаълим мактабларига оптик толали юқори тезликдаги интернет ўтказилиб, “education” таърифига ўтказилди. 232 та умумтаълим мактабларида “kundalic.com” электрон кундалиги жорий этилиб, қоғоз шаклидаги кундаликдан бутунлай воз кечилди. 164 та мактабда wi-fi зоналари ва локаль тармоқлар ташкил этилди.
Навоий шахридаги 8-мактаб Ахборот технологиялари ва информатика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилди. 8 та шаҳар ва туманларда IT-марказлар ўз фаолиятини бошлади. Халқ таълими тизимининг ресурслари, куч ва воситаларини автоматик бошқарув тизими “ИРП” барча умумтаълим мактабларига жорий этилди.
Шунингдек, ҳозирги кунда вилоят халқ таълими тизимидаги тегишли ўқитувчилар ва масъул шахсларнинг саъй ҳаракати билан “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси доирасида вилоят бўйича 53517 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар ўқиб, дастурчи касбини эгаллади.
Навоий вилояти республиканинг бошқа вилоятлари орасида энг юқори кўрсатгични қайд этиб, Президент совғаси “Спарк” автомобили кўлга киритди ҳамда бир қанча ўқитувчилар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бундан ташқари, дастурчи касбини эгаллаган ўқувчиларни фрилансерлик фаолиятига жалб қилиш ишлари бошланиб, 100 нафардан ортиқ ўқувчилар фрилансерлик фаолияти орқали даромад топиши йўлга қўйилди.