IMG_20210607_093649_435

Болалар бизнинг бахтимиз

Учқудуқ туман ХТБга қарашли 18-умумий ўрта таълим мактабда 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Барча шодлик сенга бўлсин болажон!” шиори остида “Болалигим-бахтим! ” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга вилоят бошқарма бошлиғининг ўринбосари А. Шакаров, АКТ бош мутахассиси Ж. Қабулов ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири Ж. Халиловлар иштирок этишдилар. Меҳмонлар томонидан тадбирда фаол қатнашган ўқувчиларга бадиий ва эртак китоблар совға қилинди. Кўтаринки кайфиятда ўтказилган тадбирда ўқувчилар спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

IMG_20210607_093646_648

Тасвирий санъат фани ўқитувчилари томонидан 1-5-синф ўқувчилари ўртасида “Бахтли болалигим!” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Бундан ташқари байрам дастуридан мактаб кутубхоначилари томонидан ташкил қилинган “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам жой олди. Дастур сўнггида ўқувчиларга байрамона кайфият улашиш мақсадида “Болалигим-бахтим!” мавзусида концерт дастури намойиш қилинди. Мактаб директори томонидан ўқувчиларга ширинликлар улашилди.